Жамият

Байрам кунлари электр ва газ таъминотида узилишлар бўлмайди — Энергетика вазирлиги

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энергия таъминотидаги фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун тун-у кун ишловчи аварияга қарши бригадалар ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Энергетика вазирлиги ҳайит кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нишонланадиган кунларда:
электр станциялар, нефть ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади;
бунинг учун эса электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб тун-у кун ишловчи аварияга қарши 227 та бригада ташкил этилган;
истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида тун-у кун ишлайдиган аварияга қарши 244 та бригада ташкил этилган;
2 мингга яқин жоме масжидларининг энергия ресурслари таъминоти ҳолати назоратга олинган;
байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр ва газ таъминоти назоратга олинган.
Вазирлик хабарида истеъмолчиларга электр энергияси таъминотига оид масалалар юзасидан 11-54 қисқа рақами ёки Telegram орқали тизим администраторига, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича эса 1104 қисқа рақами, (71) 200-08-04 ишонч телефони орқали хабар беришлари мумкинлиги эслатилган.
Янгиликлар лентаси
0