Россия

Москвада Қурбон ҳайити намозини 250 мингдан ортиқ мусулмон адо этди - фото

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишНамаз в Московской соборной мечети по случаю праздника Курбан-байрам
Намаз в Московской соборной мечети по случаю праздника Курбан-байрам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Москва масжидларида Қурбон ҳайити намозини 250 мингдан ортиқ мусулмон адо этди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Москва масжидларида 250 мингдан ортиқ, Москва вилоятида эса 150 мингдан ортиқ мусулмон Қурбон ҳайити намозини адо этишди. Бу ҳақда Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раисининг ўринбосари Рушан Аббясов маълум қилди.
"Москва полиция бошқармаси маълумотларига кўра, бундай кунларда вақтинчалик намозгоҳ сифатида фойдаланиладиган Москва масжидлари ва яқин атрофдаги ҳудудларга 250 мингдан ортиқ ислом динига эътиқод қилувчилар келди. Москва вилоятида бу кўрсаткич 150 минг диндордан ошди", — деди Аббясов.
Унинг сўзларига кўра, барча жамоавий намозлар уюшқоқлик билан ўтказилди ва ҳеч қандай салбий воқеалар содир бўлмади.
“Биз полиция ходимларига, пойтахт ва Москва вилояти ҳокимиятига, минглаб кўнгиллиларга амалга оширилган катта ишлар учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, — деди Россия мусулмонлари диний бошқармаси вакили.
Янгиликлар лентаси
0