Жамият

Тошкент аэропорти "Азимут"нинг Минералние Води шаҳридан учган илк рейсини қабул қилди

© Sputnik / Виталий ТимкивСамолет авиакомпании Azimuth
Самолет авиакомпании Azimuth  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкент аэропорти "Азимут" авиакомпаниясининг Минералние Води шаҳридан учган биринчи рейсини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси ҳаво кемаси 8 июль куни соат 04:40 да 92 нафар йўловчи билан Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Минералние Води—Тошкент—Минералние Води йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейсини амалга оширган Суҳой Superjet (СУ95) сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Қарши йўналишдаги йўловчиларни рўйхатдан ўтказишда Азимут авиакомпанияси вакиллари, ўрнатилган анъанага кўра, биринчи бўлиб авиачипта сотиб олган йўловчини табриклашди. Анфиса Юсупова бахтиёр йўловчи бўлиб, унга авиакомпания йўналишлари бўйича бир йил муддатга амал қиладиган икки кишилик авиачипталар сертификати тантанали равишда топширилди.
Минералние Води—Тошкент—Минералние Води йўналиши бўйича рейслар ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари мунтазам равишда амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0