Туркияда Чингизхон набирасининг саройи топилди

© wikipedia.orgВнук Чингисхана, хан Хулагу со своей женой-христианкой. Иллюстрация из персидской хроники Рашида ад-Дина, начало XIV века
Внук Чингисхана, хан Хулагу со своей женой-христианкой. Иллюстрация из персидской хроники Рашида ад-Дина, начало XIV века - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2022
Oбуна бўлиш
Ван вилоятида Чингизхоннинг набираси Ҳулагухон давридаги бинолар қолдиқлари топилди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Турк ва мўғул археологлари Ван вилоятида Чингизхоннинг набираси Ҳулагухон давридаги бинолар қолдиқларини топдилар. Бу ҳақда Naked Science нашри хабар берди.
Мўғулистон давлат университетининг тарих факултети олимлари қадимги форс ва арман манбаларида XIII асрда Ҳулагу ёзги саройи қаерда жойлашганлиги ҳақидаги маълумотларни топдилар. Бу маълумотни Ван тарихий музейи ашёлари билан солиштирган олимлар саройнинг жойлашишини аниқладилар.
Қазишмалар натижасида археологлар карвонсарой ва сопол печнинг қолдиқларини топдилар, эҳтимол Ҳулагуийлар (Илхонийлар) давлати даврига оид - тарихчилар Ҳулагу истилолари натижасида ривожланган давлатни шундай белгилайдилар (1217-1265 йилларда яшаган). Шунингдек, улар девор қолдиқларини топдилар, уларнинг жойлашуви хон саройига ўхшайди.
Ҳулагу ўз даврининг энг истеъдодли мўғул саркардаларидан бири эди. У мўғулларнинг Эрон низорийларига, Аббосийлар (Бағдод) халифалигига ва Айюбийлар султонлигига (Миср ва Ғарбий Осиё) қарши Яқин Шарқ деб аталган юришига бошчилик қилган. Бу давлатларнинг барчаси қулаб тушди, уларнинг ўрнига Ҳулагу давлатини ташкил этди.
Ўша даврдаги форс тарихчилари Ҳулагу қўшинларининг сони 70 минг кишини ташкил этганлигини ёзганлар. Эҳтимол, хоннинг ўзи буддист, катта хотини эса христиан бўлган. Шунинг учун олимлар ёзги сарой ёнидан буддист ва насроний ибодатхоналари харобаларини топишга умид қилмоқда.
Бугунги кунга қадар дунёда тўртта мўғул саройининг қолдиқлари топилган. Булар Ички Мўғулистондаги (ХХР) Хубилай Хоннинг саройи, Эрондаги Амбагайхоннинг ёзги саройи ва Астрахан вилоятидаги Селитренное посёлкасидаги Олтин Ўрда пойтахти, яъни Сарай-Бату деб аталмиш Эски Сарой.
Янгиликлар лентаси
0