Иқтисод

Аи-80 бензини нархи нега ошди – “Ўзбекнефтгаз” изоҳи

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишРабота АЗС в Москве
Работа АЗС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таъкидланишича, импорт қилувчиларнинг юқори октанли автобензинни четдан келтиришни камайтириши натижасида, Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. "Ўзбекнефтгаз" компанияси мамлакатда Аи-80 русумли автобензин нархи тўсатдан қимматлашиши юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Тошкент шаҳри ва вилоятига қарашли АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензин нархи 6 800 сўмни ташкил этган бир пайтда, хусусий АЁҚШларда 7 000 сўмдан 7 700 сўмгача ёки 200 сўмдан 900 сўмгача қиммат нархларда сотилмоқда.
“Охирги кунларда импорт қилувчи корхоналар томонидан юқори октанли автобензиннинг четдан келтиришини камайиши натижасида Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортмоқда”, - дейилган хабарда.
Республика истеъмолчиларига июль ойи 7 кунида етказиб берилган бензин миқдорини ўтган ҳисобот даврига мос равишда таққосланганда, республика бўйича 1 193 тоннага ёки 120 фоизга эҳтиёж ошган бўлса, Андижонда 222 фоиз, Тошкент вилоятида 163 фоиз, Жиззахда 155 фоиз, Қашқадарёда 141 фоизни ташкил этиб республика кўрсатгичидан катта.
Мисол учун, "UNG Petrо" МЧЖ томонидан июнь ойида ўртача бир кунда 529 тонна сотилган бўлса, июль ойига келиб ўртача бир кунда 611 тонна ёки 82 тоннага талаб ошди.
Аи-80 русумли автобензинга талаб ортиши натижасида 2022 йилнинг июль ойида Аи-80 русумли автобензиннинг биржа савдоларида 1 тонна учун шаклланган нархи 9 366 минг сўмни ташкил этган.
2022-ойда ушбу кўрсаткич 10 454 минг сўмни ташкил этиб, июнь ойида ўртача шаклланган нархларга нисбатан 974 минг сўмга ошган. Бу эса ўз навбатида, хусусий АЁҚШлар томонидан сотиладиган Аи-80 русумли автобензин нархи ошишига олиб келган.
Ҳозирги кунда биржа савдоларига қўйилаётган миқдорлар оширилиши натижасида 1 тонна Аи-80 русумли автобензиннинг ўртача нархи 9 484 минггача пасайтирилган.
Истеъмолчиларнинг 65 фоизини "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан ишлаб чиқилган бензин ҳисобидан қопланади, қолгани бошқа ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар томонидан қопланади.
Компания маълумотларига кўра, "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан биржа савдоларига Аи-80 русумли автобензин 2022 йилнинг 7 июль куни 4 минг тонна, 8 июль куни 3 минг тонна қўйилган, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини бензин ишлаб чиқариш ускуналари 110 фоиз қувватда ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0