Достонбек Отаболаев Бутунжаҳон ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

© Фото: НОК УзбекистанаДостонбек Отаболаев
Достонбек Отаболаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик каратэчи АҚШнинг Бирмингем шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон ўйинларида мамлакат делегациясига илк медални тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик каратэчи Достонбек Отаболаев АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон ўйинларида мамлакат делегациясининг ушбу мусобақадаги илк медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
-75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Отаболаев гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалда украиналик Станислав Хорунага имкониятни бой бериб қўйди.
Шундан сўнг бронза медали учун кечган жангда америкалик Томас Скоттни мағлубиятга учратиб, учинчи ўрин соҳибига айланди.
Янгиликлар лентаси
0