Маданият

Москвада Н.В. Ким номидаги гуруч фестивали бўлиб ўтмоқда – видео

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПраздник плова, архивное фото
Праздник плова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Николай Ким бутун умри давомида Хоразм вилоятида меҳнат қилган ва гуручнинг энг сара навларини етиштириш технологияларини ўрганган.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Москвада Қурбон ҳайитининг биринчи кунида селекционер Николай Кимга бағишланган гуруч фестивали бошланди. Тадбир ВДНХ ҳудудида 9-10 июль кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ким бутун умри давомида Хоразм вилоятида меҳнат қилган ва гуручнинг энг сара навларини етиштириш технологияларини ўрганган. Айнан у туфайли палов тайёрлаш учун кенг фойдаланиладиган “Лазер” нави машҳур бўлган.
Фестивалнинг биринчи кунида меҳмонлар ҳақиқий ўзбек палови қандай тайёрланишини кузатишди, кейин эса тайёр бўлган палов мазасини тотиб кўришди.
Фестивалга ташриф буюрганлар турли мусиқа ва рақслардан ҳам баҳраманд бўлишди. Улар учун ўзбек ва рус қўшиқлари янгради.
Гуруч фестивали “Халқлар дўстлиги” миллий меҳмондўстлик фестивали доирасида бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0