Жамият

Миллий гвардия ижтимоий тармоқларда тарқалаётган фейк хабардан огоҳлантирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль национальной гвардии Узбекистана
Автомобиль национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Айрим ижтимоий тармоқларда Нукусдаги шифохонада ётган чақалоқ ўқдан яраланганлиги айтилган ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Айрим ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларга оид турли ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Уларда шифохонада ётган чақалоқ ўқдан яраланганлиги айтилган.
Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, масъул ходимлар Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига бориб, бу хабарни ўрганишган. Навбатчи шифокор жарроҳ Бобурбек Тилмуродов тарқатилган сурат ва унга берилган изоҳ нотўғри эканлигини айтиб, бундай жароҳат олган чақалоқ шифохонада умуман қайд этилмаганини тасдиқлаган.
“Ҳурматли фуқаролар, ғараз ниятда бўлган айрим шахслар томонидан тарқатилаётган бу каби нотўғри хабарларга ишониб қолманг”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0