Спорт

Саидёқуб Қаҳрамонов UFC’даги иккинчи ғалабасига эришди – видео

© Фото: obul.netБоец Саидёкуб Кахрамонов
Боец Саидёкуб Кахрамонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонлик яккакурашчи UFC’даги навбатдаги жангида америкаликни мағлуб этди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 58 мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов (10-2) иштирок этиб, америкалик рақиби Ронни Лоуренс устидан (8-2) ғалаба қозонди. Уч раунд давом этган жанг Қаҳрамоновнинг устунлигида ўтди ва спортчи очколар эвазига рақибидан устун келди.
Шу тариқа ўзбекистонлик яккакурашчи UFC’даги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Қаҳрамонов UFC’даги дебют жангини Гуам вакили Тревин Жонсга қарши ўтказиб, рақибини бўғиш усули билан мағлуб этган эди.
Маълумот учун, Саидёқуб Қаҳрамонов 1995 йилнинг 14 ноябрида Самарқандда туғилган. Спортчи профессионал MMA’да ўнта жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғолиб бўлган ва иккита жангда енгилган.
Янгиликлар лентаси
0