Жамият

Самарқанд-Москва самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайтди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Фотобанкка ўтишПассажирский самолет в небе над Москвой
Пассажирский самолет в небе над Москвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳозир Sukhoi Superjet 100 лайнери аэропортнинг захира йўлагида турибди. Унинг бортида бўлганлар жабрланмаган.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. “Россия” авиакомпаниясининг Sukhoi Superjet 100 самолёти 10 июль, якшанба куни эрталаб Самарқанддан Москвага учди, бироқ техник сабабларга кўра аэропортга қайтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Россия” авиакомпаниясининг FV-6552 рейси бугун жадвал бўйича соат 07:17 да Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага учди. Техник сабабларга кўра экипаж аэропортга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди ва соат 9:00 да келиб қўнди”, - дея маълум қилган Самарқанд аэропорти ходими.
Аниқлик киритилишича, ҳозир Sukhoi Superjet 100 лайнери аэропортнинг захира йўлагида турибди, унинг бортида бўлганлар жабрланмаган.
Янгиликлар лентаси
0