Ўзбекистонда 30 дан ортиқ оила “Севги ва садоқат учун” медали билан тақдирланди

© pixabay.com/lucasazevedoddПара-молодожены-невеста-жених
Пара-молодожены-невеста-жених - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2022
Oбуна бўлиш
Мукофотлаш маросими “Оила, севги ва садоқат куни”га бағишлаб ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. 30 дан ортиқ турмуш қурган жуфтликлар “Севги ва садоқат учун” медаллари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросими 10 июл куни Тошкентдаги Свято-Успенский соборида бўлиб ўтди, деб хабар берди Россотрудничествонинг “Рус уйи” ваколатхонаси.

"Тошкентдаги Свято-Успенский соборида собори маъмурий марказида “Оила, севги ва садоқат” куни нишонланди. 30 дан ортиқ турмуш қурган жуфтликлар Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий қўлидан "Севги ва садоқат учун” медалларини олдилар”, - дейилган хабарда.

Тадбирда нафақат турмуш қурган жуфтликлар, балки журналистлар, жамоатчилик вакиллари, ватандошлар ташкилоти раҳбарлари, талаблар, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этди.

"Касби, маълумоти, миллати ва дини бўйича бир-бирига ўхшамаган жуфтликлар, лекин уларни барчасини бирлаштирадиган ягона нарса бор. Улар 30, 40 ёки ундан кўпроқ йил бирга яшаб, фарзандларни тарбиялашди ва ҳаётларидаги асосий нарса - оила ва бир-бирига муҳаббатни сақлаб қолишди" – дейилган Россия уйининг хабарида.

"Севги ва садоқат учун" медали - ижтимойи мукофот. У ҳар йили Россияда Оила, севги ва садоқат кунида энг яхши оилаларга берилади. 2014 йилдан буён мукофот хорижда ҳам топширилади. 2015йилда Ўзбекистонда илк бор тақдирлаш маросими ўтказилди.
Россияда оила, севги ва садоқат куни 8 июлда нишонланади. Бу байрам рус православ авлиёлари Пётр ва Феврония хотирасига бағишланган.
Янгиликлар лентаси
0