Ўзбекистонлик ёш курашчилар Осиё чемпионатида 13 та медалга савозор бўлишди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаМолодые борцы Узбекистана завершили ЧА с 13 медалями
Молодые борцы Узбекистана завершили ЧА с 13 медалями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2022
Oбуна бўлиш
Баҳрайнда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида қитъа биринчилиги ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 13 та медаль билан тугатди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Кеча гиламга чиққан ўзбекистонлик курашчилардан 61 кг вазн тоифасидаги Арслан Раҳимов мўғулистонлик Энхболд Энхбатни 8-2, 92 кг вазндаги Равшанбек Жумабоев кореялик Ча Сео Хюнни 10-2 ҳисобида таслим этди.
Шу тариқа, эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Арслон Раҳимов (61 кг), Умиджон Жалолов (65 кг), Зафарбек Отахонов (70 кг) ва Равшанбек Жумабоев (92 кг) Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди.
Спорт курашлари бўйича ёшлар терма жамоаси мусобақани жами 2 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медаллари билан якунлади.
Янгиликлар лентаси
0