Жамият

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада 2та автомобил ўтказиш пунктини очди

© Sputnik / Антон КурилкинГрузовые автомобили на казахско-российской границе
Грузовые автомобили на казахско-российской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистон Ўзбекистон ва Россия билан чегарада 12 та автомобил ўтказиш пунктини очмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Қозоғистонда коронавирус инфецияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Россия ва Ўзбекистон билан давлат чегараси орқали 12 та автомобил ўтказиш пунктлари фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосан.
12 июлдан бошлаб қуйидаги пунктлар ўз ишини қайта тиклайди:
▪️Россия билан чегарада: "Кондибай", "Акбалшик", "Қизил Жар", "Наиза", "Жезкент", "Баитанат", "Коянбай", "Орда", "Шаган", "Карашатау".
▪️ Ўзбекистон билан чегарада: “Целинный” (Ўзбекистон томонидан “Оқ олтин”) ва “Сирдарё” (Ўзбекистон томонидан “Малик”).
Янгиликлар лентаси
0