БМТ Бош Ассамблеяси Мирзиёевнинг навбатдаги муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2022
Oбуна бўлиш
Ташкилотга аъзо барча давлатлар Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни юир овоздан маъқуллашди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Резолюция Ўзбекистон томонидан 40 та мамлакат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган. Уни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси Мирзиёев томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.
Шунингдек, ҳужжатда президентнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.
Янгиликлар лентаси
0