Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСтуденты, архивное фото
Студенты, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ОТМларидаги иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар10 августга қадар қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим муассасаларидаги иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар вазирликнинг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.
Бунда номзодлар платформада:
ўз паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловаси электрон нусхасини юклайди;
ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.
Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0