Лицейларга саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Лицейларда имтиҳонлар 13 июлдан 16 июлга қадар 2 сменада ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги тасдиқланди.
Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, лицейларда имтиҳонлар 13 июлдан 16 июлга қадар (ҳар куни) 2 сменада ўтказилади.
Абитуриентлар дастлабки саралаш имтиҳонига кириш рухсатномасини 12 июль куни соат 15:00 дан бошлаб litsey.edu.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.
Абитуриентлар имтиҳонларга кириш учун ушбу рухсатнома билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (туғилганлик гувоҳномаси, паспорти ёки ID картасини) ҳам олиб боришлари лозим.
Қўшимча маълумот олиш учун лицейларнинг “Call-center”ларига қўнғироқ қилиш мумкин. Уларни @eduuzuniversalbot телеграм боти орқали топиш мумкин.
Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Нукус давлат педагогика институти тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказишнинг аниқ муддатлари қўшимча равишда эълон қилинади.
© Фото: Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги
Лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги - Sputnik Ўзбекистон
1/6

2/6

3/6

4/6

5/6

6/6
Янгиликлар лентаси
0