Иқтисод

МБ банкоматдан нақд пул ечиш учун комиссия оширилганига муносабат билдирди

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Центральный банк Узбекистана
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистондаги банклардан бири ўз банкоматларидан бирида 1 миллион сўмдан ортиқ нақд пул ечганлик учун комиссия миқдорини 1 фоиздан 3 фоизгача оширгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Марказий банки бунга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.
“Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради”, - дейилган хабарда.
МБ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ва тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишини сўраган.
UZCARD ҳам комиссия тўловлари ошгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Маълум қилинишича, мамлакат тижорат банклари учун белгиланган UZCARD тўлов тизими тарифлари миқдори ўзгармаган, нақд пул ечиб олиш учун комиссия миқдори 1 фоиздан ошмайди.
Янгиликлар лентаси
0