Норов Россия МСК раиси билан учрашди

© Пресс-служба Центральной избирательной комиссии Российской ФедерацииВстреча и. о. министра иностранных дел Узбекистана Владимира Норова и Председателя Центризбиркома (ЦИК) России Эллы Памфиловой
Встреча и. о. министра иностранных дел Узбекистана Владимира Норова и Председателя Центризбиркома (ЦИК) России Эллы Памфиловой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2022
Oбуна бўлиш
Музокаралар чоғида Владимир Норов Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритишга оид референдумга кўрилаётган тайёргарлик ҳақида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Москвада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Элла Памфилованинг учрашуви бўлиб ўтди. бу ҳақда Россия МСК матбуот хизмати хабар қилди.
Музокаралар чоғида Владимир Норов Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритишга оид референдумга кўрилаётган тайёргарлик ҳақида сўзлаб берди ва Памфиловага халқаро кузатувчилар делегациясига раҳбарлик қилишни таклиф қилди.
“Мен шахсан Ўзбекистонга боришга ҳаракат қиламан. Ҳар қандай ҳолатда Россия МСК делегацияси референдумда бўлади. Сизга референдумни ўтказишда муваффақият тилайман”, - деди Россия МСК раиси.
Памфилова учрашув иштирокчиларига минтақаларда масофавий электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш тажрибаси ва 11 сентябрь куни Москвада муниципал сайловларда сайловчиларнинг электрон рўйхати қўлланиши келажаги ҳақида гапириб берди.
У МСК Ўзбекистон вакиллари учун замонавий технологиялардан фойдаланишга оид семинар ташкил этишга тайёрлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0