Жамият

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара божхона пункти фаолияти қайта тикланди

Граница с Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Малик" ва "Оқолтин" чегара божхона пунктлари фаолияти 12 июль кунидан бошлаб қайта тикланди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккита чегара божхона пункти фаолияти қайта тикланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайдиган "Малик" ва "Оқолтин" чегара божхона пунктлари фаолияти 12 июль кунидан бошлаб қайта тикланди.
Бу ҳақда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
"Сирдарё" чегара божхона постининг "Малик" (Қозоғистон томонидан — "Сирдарё") ва "Оқолтин" (Қозоғистон томонидан — "Целинный") чегара божхона пунктлари фаолияти пандемия сабабли 2020 йил март ойидан бошлаб вақтинча тўхтатилган эди.
Чегара божхона пунктларининг иш фаолияти фақат куннинг ёруғ вақтида фаолияти олиб бориб, ушбу пунктлар орқали енгил турдаги автотранспорт воситалари ва фуқаролар божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0