Ўзбекистонда 200 000 сўмлик янги пул муомалага чиқарилади - фото

Oбуна бўлиш
Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “200000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 15 июлдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклидаги пул муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
© Фото: ЦБ Узбекистана
Новая банкнота - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Фото: ЦБ Узбекистана
Новая банкнота - Sputnik Ўзбекистон
2/2
Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакат ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган. Ўлчами 152 х 69 мм.
Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “200000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.
Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 4 мм.ли кўк рангли, “силжиш” эффектига, “UZB” ёзувига эга бўлган, микрооптик ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.
Олд ва орқа томонларининг асосий ранги – фируза рангда бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.
Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, олд ва орқа томонлари махсус лак билан қопланган.
Банкнот олд томони чап қисмида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.
Банкнот орқа томонида милоддан аввалги III асрга тегишли қадимги Фарғона давлатининг пойтахти бўлган “AXSIKENT ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.
Марказий қисмида машҳур Қува анорининг рамзи сифатида “анор” тасвирида замонавий “Spark live” ҳимоя элементи қўлланилган бўлиб, турли қияликда ранг ўзгариши ва силжиш эффектини ҳосил қилади.
Марказий банк 200 000 сўмлик банкнотлар, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шартлигини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0