Дунёда

Бугун “Суперой” ҳодисаси кузатилади

© AP Photo / Eraldo PeresЛуна над домами бразильской столицы Бразилиа
Луна над домами бразильской столицы Бразилиа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон аҳолиси тунда “Супер ой” ҳодисасини кузатиши мумкин булади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Бугун, Тошкент вақти билан тахминан 14:00 да Ой перигейда – ўз орбитасининг Ерга энг яқин нуқтасида бўлади. Бу вақтда Ер ва унинг сунъий йўлдоши ўртасидаги масофа 357 минг км ни ташкил қилади.
Москва планетарийси РИА Новости агентлигига маълум қилишича, бугун Ой билан боғлиқ иккита муҳим “перигей” ва “тўлин ой” астрономик ҳодисаси рўй беради.
Маълумот учун, Ойнинг Ерга максимал 362 минг км даражада яқинлашиши супер ой ҳодисаси дейилади. Бу жараён тўлин ойнинг перигейдан ўтиши билан уч кундан камроқ фарқ билан содир бўлади. Перигей ва тўлин ойнинг тасодифи ҳар йили содир бўлади, аммо улар орасида тўққиз соатдан кам вақт бўлган ҳолатлар кам учрайди.
Ўзбекистонда тўлин ой жараёни соат 23:00 атрофида содир бўлади. У тун бўйи қуёш чиққунга қадар супер ой Ўқотар юлдуз туркумида порлаб туради.
Янгиликлар лентаси
0