Дунёда

Фавқулодда ҳолат ва истеъфога чиққан президент: Шри-Ланкада нималар рўй бермоқда

© AFP 2022Демонстранты принимают участие в антиправительственной акции протеста в Коломбо
Демонстранты принимают участие в антиправительственной акции протеста в Коломбо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шри-Ланкада апрелдан буён давом этиб келаётган норозилик намойишлари президентнинг истеъфога чиқиши, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинишига олиб келди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Шри-Ланкада норозилик намойишлари ортидан президент Готабая Ражапакса истеъфога чиқиб мамлакатни тарк этди. Бош вазир Ранил Викрамасингхе давлат раҳбари ваколатларига эга бўлди. Мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари фавқулодда ҳолат жорий этишга олиб келди.

Ҳукумат ўзгариши

Шри-Ланкипрезиденти 12 июль куни истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризага имзо чекди. 13 июлга ўтар кечаси у расман ваколатларини бош вазирга топширди ва ўз қарорини “мамлакатдан узоқда эканини” билан изоҳлади.
Ражапакса ҳақиқатдан оролни маҳаллий вақт билан соат 03:00 тарк этган ва биринчи хоним ҳамроҳлигида ҳарбий самолётда Малдивга келган.

Фавқулодда ҳолат режими

Шри-Ланки ҳукумати сиёсий номуайянлик сабаб зўравонлик ҳолатлари ортиб кетишидан хавотир олишмоқда. Викрамасингхе мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди, орол ғарбида комендантлик соати киритилган.
Бош вазир намойишчилар ҳаракатланаётган енгил ва юк машиналарини мусодара қилишни буюрди. Темир йўллар ишлашда давом этишади.
Ҳарбийлар мухолифат унга эфир вақтини ажратишни талаб қилгандан сўнг телерадио компаниялари офисларини қўриқлашни бошлашди.
Америка элчихонаси “хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб” консул хизматларини кўрсатишни тўхтатиб қўйди, Россия элчихонаси одатий равишда ишламоқда.

Қароргоҳларга уюштирилган ҳужум

Намойишчилар ўтган шанба куни президент қароргоҳига ҳужум қилиб, унга бостириб киришди. Энди мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб одамлар унга кириш учун Коломбога келишмоқда. Улар у ердаги бассейнда чўмилишга ва ошхонада ўзларига егулик тайёрлашга улгуришди.
Акция иштирокчилари бош вазир қароргоҳига ҳам бостириб киришга уринишмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра улар бунинг уддасидан чиқишган.

Энди нима бўлади

Президент лавозимига бош вазир Викрамасингхедан ташқари “Шри-Ланка халқ фронтидан” бўлган депутут Даллес Алахапперума ва “Бирлашган миллий кучлар” мухолифат партияси етакчиси Сажит Премадасу даъвогарлик қилмоқда.
Парламент мамлакатнинг янги президентини бир ҳафтадан кейин, 20 июль куни аниқлайди. Ғолиб бўлган номзод мамлакатнинг 2024 йил ноябригача бошқаради.
Янги давлат раҳбарининг асосий вазифалари апрелдан буён давом этиб келаётган норозилик намойишларини тўхтатиш, фуқароларни ёқилғи, озиқ-овқат ва биринчи зарурий товарлар (айнан улар тақчиллиги ҳозир инқирозни келтириб чиқарди) билан таъминлаш ҳамда мамлакат иқтисодиётини тиклашдан иборат бўлади.
Янгиликлар лентаси
0