Жамият

Ҳаётни суғурта қилиш соҳасига яна учта класс қўшилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛюди гуляют в Парке Дружбы Народов
Люди гуляют в Парке Дружбы Народов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Суғурта фаолияти классификатори кенгайтирилди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Инсон ҳаётини суғурта қилишга оид классификаторлар кенгайтирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Ботир Усмоналиев маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, “Суғурта фаолияти классификатори”га қўшимча суғурта классларини қўшиш орқали кенгайтирилди.
Бунда ҳаётни суғурта қилиш соҳасидаги мавжуд 4 та классга яна 3 та класс қўшилди:
1.
Тартиб рақами бўйича V-класс — “Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш”;
2.
Тартиб рақами бўйича VI-класс — “Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси”;
3.
Тартиб рақами бўйича VII-класс — “Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш”.
Шунингдек, умумий суғурта соҳасидаги 17 та суғурта класси қаторига яна 1 та тартиб рақами бўйича XVIII-класс- “Тиббий суғурта” класси ҳам қўшилди.
Янгиликлар лентаси
0