Ҳожиларнинг илк гуруҳи қачон Ўзбекистонга қайтиши маълум бўлди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПаломники в Мекке
Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
“Ҳаж – 2022” дастури доирасида ўзбекистонлик зиёратчилар шу йил 14 июль – 4 август кунлари мамлакатга қайтиб келади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. “Ҳаж – 2022” дастури доирасида ўзбекистонлик зиёратчилар шу йил 14 июль – 4 август кунлари мамлакатга қайтиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга қайтувчи ҳожилар ўз парвозларини Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Урганч ва Нукусда жойлашган халқаро аэропортларга амалга оширади. Унда жами 12 мингдан зиёд йўловчи ташиш режа қилинган.
“Ҳаж – 2022” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчи ва 260 га яқин борткузатувчиси жалб этилган. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0