Спорт

“Ҳумо” хоккей клуби яна ўйинга қайтмоқда

© Пресс-служба ФК "Хумо"Ташкентский хоккейный клуб "Хумо"
Ташкентский хоккейный клуб Хумо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жамоа Қозоғистоннинг Про-Лига очиқ чемпионатида ўз иштирокини бошлайди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби икки йиллик танаффусдан кейин яна халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
“Ҳумо” хоккей жамоаси Қозоғистоннинг Про-Лига очиқ чемпионатида ўз иштирокини бошлайди.
“Ҳумо ўйинга қайтмоқда. Янги мавсумда клуб коронавирус сабабли юзага келган икки йиллик танаффусдан сўнг “Про Ҳоккей Лигаси”даги иштирокини бошлайди. Умид қиламанки, бу Ўзбекистон ва Қозоғистон хоккей мухлисларини хурсанд қилади”, дейди Ўзбекистон хоккей федерацияси биринчи вице-президенти Баҳодир Ғафуров.
Маълумот учун, “Ҳумо” хоккей клубига 2018 йил охирида асос солинган. Жамоа уй учрашувларини “Ҳумо Арена” мажмуасида ўтказиб келади.
Янгиликлар лентаси
0