Норов Россия ташқи вазири билан учрашди

© Foto : МИД РФВладимир Норов и Сергей Лавров
Владимир Норов и Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
Вазирлар Ўзбекистон ва Россиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Владимир Норовнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, вазирлар икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишган. Интеграцион бирлашмалар доирасидаги ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарлик кўриш муҳокама қилинган.
Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг асосий мавзуларини ҳам муҳокама қилдилар. Норов президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан республикада олиб борилаётган жамоатчилик муҳокамаси ҳақида маълумот берди.
“Икки мамлакатнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш, Россия-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчиликининг юқори динамикасини сақлаб қолишга бўлган саъй-ҳаракатлар тасдиқланди”, - дейилган хабарда.
11-12-июл кунлари ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россияда бўлди. Ташриф доирасида қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0