Иқтисод

Ўзбекистон импорт ўрнини босишда Россияда асосий ўринни эгалламоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваОбувь изготовленная узбекскими производителями
Обувь изготовленная узбекскими производителями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғарб санкциялари туфайли Россия ҳукумати импорт ўрнини босиш курсини эълон қилди. Ўзбекистон компаниялари имкониятлардан кенг фойдаланиб, Россия капитали ва ўз маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Россия бизнеси 2022 йилнинг ярим йиллигида Ўзбекистонда 399 та корхона яратган. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу республикада хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича энг яхши кўрсаткич.
Ўзбекистонда Россия корхоналарининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Айни пайтда республикада Россия капиталидаги 2 654 та корхона фаолият кўрсатади. Бу мамлакатда хорижий инвестициядаги деярли ҳар бешинчи компания дегани.
Коронавирус пандемияси, Россияга қарши санкциялар ҳам мамлакатда Россия компанияларининг сони ошишига тўсқинлик қила олмади. Ғарб чекловлари америкалик ва европалик сиёсатчилар кутганидек Россия иқтисодиётига сезиларли таъсир қилгани йўқ. Буни Владимир Путин Петербургда бўлиб ўтган халқаро иқтисодий форумда ҳам таъкидлаб ўтди.
“Россияга қарши иқтисодий блицкриг бошиданоқ муваффақиятсиз эди. Санкция қуроли икки қиррали - у ўз мафкурачилари ва қурувчиларига кўпроқ зарар етказади”- дейди Россия етакчиси.
Россияга қарши санкциялари туфайли Европада бўлгани каби Америкада ҳам йил бошидан буён инфляция рекорд натижаларни кўрсатмоқда. Экспертлар нафақат энергоманбалар, балки озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги, АҚШда рецессия юзага келиши имкониятларини прогноз қилишмоқда. Бу пайтда Россия рубли мустаҳкамланишда давом этиб, иқтисодиётнинг аксарият қисми эса барқарор бўлиб қолмоқда.

Импорт ўрнини босиш дастури - ҳамкорликнинг янги истиқболлари

Санкциялар туфайли Россия импорт ўрнини босиш дастурини фаоллаштирди. Дастур 2014 йилда бошланган, Украинадаги махсус ҳарбий операция бошланиши ва санкциялар туфайли фаоллаша бошлади. Дастурнинг моҳияти ички бозорда импорт қилинадиган товарларни маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдиришдан иборат. Шундай қилиб, 2021 йилнинг сўнггига қадар мамлакатда импорт қилинадиган товарлар ўрнига ўз маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 1,5 мингта лойиҳа амалга оширилди.
Дастурда қўшни давлатлар, хусусан, Ўзбекистоннинг ўрни аҳамиятли. Йил бошидан Россия бозорини 150 га яқин Ғарб брендлари тарк этди. Ўзбекистон компаниялари ва Россия-Ўзбекистон қўшма лойиҳалари эса бўш қолган ўринларни тўлдириш ниятида.
“Бу импортнинг ўрнини импорт билан тўлдириш дегани. Шубҳасиз, Ғарб санкциялари нафақат маҳаллий маҳсулотларни кўпайтиришга, балки савдо-сотиқ оқими ўзгаришига туртки бўлиши керак. Ўзбекистон бу вазиятдан фойда кўрадиган биринчи иқтисодиёт. Чунки Ғарб брендларининг кийим-кечак сотишдан бош тортиши Россия брендлари учун ишлаб чиқаришни, шунингдек Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикувчилик ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятларини очиб беради”, - дейди Россия глобаллашув ва ижтимоий ҳаракатлар институти Иқтисодий тадқиқотлар маркази раҳбари Василий Колташов.

Тўқимачилик саноати

Бундай ҳамкорликнинг энг муҳим соҳаларидан бири тўқимачилик саноатидир. 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон қиймати $764 млн. бўлган маҳсулот экспорт қилди. Ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослаганда, тўқимачилик маҳслуотлари эскпорти 20% га ошган.
Zarina, Oodji, Sela, Mia Cara, Befree каби Россиянинг бир қатор таниқли брендлари маҳсулотларини қисман Ўзбекистонда ишлаб чиқаради.
Mia Cara - Россиянинг машҳур корхонаси- 1787 йилда Иваново- Вознесенский тўқимачилик вилоятининг бир қисми сифатида ташкил этилган Тейков пахта заводи. Бу ерда ҳозир машҳур иванов трикотаж кийим-кечаклари ишлаб чиқарилади. Бир неча йил аввал комбинат раҳбарияти Иваново вилоятидаги қатор корхоналар вакиллари билан Ўзбекистонда бўлиб, тўкимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

Маиший техника

Ўзбекистоннинг “Artel Electronics” корхонаси Россия бозорида ўз маҳсулотлари етказиб бериш сони ортгани ҳақида хабар берди. Компания маиший техникалари Россия харидорлари орасида аллақачон оммалашган. Artel нинг музлаткич, мини-печ ва бошқа маиший жиҳозларини "Озон" ва ”DNS” каби йирик бозорларда харид қилиш мумкин. Айни куларда “М.Видео” ҳам Ўзбекистон компанияси маҳсулотларига қизиқиш билдирган.
“Маҳсулотларимиз экспортида Россия бозори энг машҳур йўналиш бўлган ва шундай бўлиб қолади”, - дейди компания матбуот хизмати Sputnik мухбирига. - Хабарингиз бўлса керак, компаниямиз бу йилдан бошлаб “М.Видео-Эльдорадо” билан аниқ келишувларга эга бўлди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўғри жойлаштириш билан компания маҳсулотлари Россия бозорининг 5 %ни эгаллаши мумкин.

Чарм, жун маҳсулотлари ва пойабзал

Ўзбекистоннинг чарм ишлаб чиқарувчи корхоналари анча вақтдан буён Россия компаниялари билан ҳамкорлик қилиб келади. Sputnik мухбирининг аниқлашича, “Ўзчармсаноат” уюшмаси Россия чарм ва пойабзалчилар уюшмаси (РСКО), шунингдек, шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси билан узоқ муддатли ҳамкорлик меморандумларини имзолаган.
Айни пайтда уюшма ҳамкорлик доирасида Россия корхоналари билан бир қанча лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, 2018-2019 йилларда “Kara Deri” ҚК МЧЖ Россиянинг “Комплан” МЧЖ билан Тошкент вилоятида чарм маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 1,5 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширди.
Тошкент вилоятида “Sochavskiy processing” МЧЖ Россия капиталини жалб этган ҳолда жунни қайта ишлаш лойиҳасини ишга туширди. Шунингдек, россиялик инвесторлар Бухоро вилоятидаги “Сарабел Каракул Диамеб” МЧЖ қоракўл хомашёси ва жунни қайта ишлаш лойиҳасида ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг “Art Nur Orto” МЧЖси Россиянинг “Акопян А.С” АРТ-ОРТО ЯТТ билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ортопедия, диабет ва профилактик поябзалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Лойиҳанинг умумий қиймати- $1,5 млн.
Уюшма яқин келажакда яна иккита қўшма лойиҳа ишга туширишни режалаштирмоқда.
“Чарм-пойабзал саноатида Россиянинг “Легпромторг” МЧЖ иштирокида 6,7 миллион долларлик лойиҳаларни ва чарм саноати учун кимёвий моддалар ишлаб чиқариш учун “Шебекинская индустриальная химия” МЧЖ билан $1,3 млн. миқдорида дастлабки келишувларни амалга ошириш режалаштирилган”, — дея Sputnik мухбирига хабар беради ассоциация матбуот хизмати .
Шу билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар ва чарм маҳсулотларининг Россияга экспорти йилдан йилга ошиб бормоқда. 2020 йилда эскпорт $14,7 млн. ташкил этган бўлса, 2021 йилда $24 млн.га етган. Уюшма мутахассислари 2022 йилнинг якуни бўйича эскпорт $42 млн.га етишини прогноз қилишмоқда. Ҳозирги кунда 15 та корхона Россияга ўз маҳсулотларини етказиб беради. Аммо йил сўнггига келиб уюшма 55 та корхонани экспортга жалб қилмоқчи.
“Россия бозорига чиқиш устувор вазифа, чунки у тайёр чарм, поябзал, қоракўл ва жун маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича етакчи бўлиб турибди”, — дейди “Ўзчармсаноат” вакиллари.
Янги инвестиция шартномалари ва экспорт келишувларини шакллантириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш ва Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш мақсадида уюшма ҳатто Россия Федерациясида ўз ваколатхонасини очди.
Ушбу саъй-ҳаракатларнинг барчаси Россия билан савдо алоқалари ўсишини рағбатлантиради. Шундай қилиб, биргина 2022-йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон товарларининг Россияга экспорти 134 %га ўсди, мамлакатлар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси эса $1,860 млн. ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 560 млн долларга кўп.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо алоқалари ривожланишда давом этади. Россия, умуман постсовет маконидаги давлатлар билан муносабатларнинг тикланишини, бошидан кечирмоқда. Ва бундан кейин ҳам бу алоқалар фаол ривожланади”, - дея таъкидлайди Василий Колташов.
Янгиликлар лентаси
0