Ўзбекистонга жазирама об-ҳаво қайтмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровОтец купает детей
Отец купает детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
17 июль куни водий вилоятларида ҳарорат максимум 41 даражагача етади. 15 июлдан бошлаб жануб томонларда ҳароратнинг 43 даражалик исиши кузатилади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзгидромет 14-17 июль кунлари учун кутилаётган келгуси тўрт кунлик об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, келгуси беш кун давомида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
17 июль куни водий вилоятларида ҳам ҳарорат максимум 41 даражагача етади. 15 июлдан бошлаб жануб томонларда ҳароратнинг 43 даражалик исиши кузатилади.
Вилоятлар кесимида олиб қарасак, ҳарорат ҳудудларда қуйидагича бўлади:
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳарорат 14 июль куни кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража; 15-16 июль куни кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража; 17 июль куни кечаси 24-29 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат 14 июль куни кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража; 15-16 июль куни кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража; 17 июль куни кечаси 24-29 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларидаҳарорат 14 июль куни кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража; 15-16 июль куни кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража; 17 июль куни кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 14-16 июль куни 22-27 даража, 17 июль куни 24-29 даража, кундузи 14 июль куни 37-42 даража, 15-17 июлда 38-43 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳарорат 14 июль куни кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража; 15-16 июль куни кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража; 17 июль куни кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 14 июль куни 23-28 даража, 15-17 июль куни 28-33 даражагача кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0