Спорт

Ўзбекистонлик спортчилар кўзи ожизлар ўртасидаги шахмат бўйича ЖЧда қатнашмоқда

© Спортни ривожлантириш вазирлигиКўзи ожизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда
Кўзи ожизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Францияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистондан икки нафар спортчи иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Франциянинг Кастелнодари шаҳрида шахмат бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи ёшлар ҳамда аёллар ўртасида жаҳон чемпионатига старт берилди.
Унда Ўзбекистон шарафини Ахадхон Кимсанбоев ҳамда Дурдона Жумановалар ҳимоя қилишмоқда.
Аёллар ўртасида 18 давлатдан 26 нафар спортчи, ёшлар ўртасида эса 13 давлатдан 13 нафар шахматчи ғолиблик учун дона суришмоқда.
“1-турда Кимсанбоев рақиби швециялик Тога Жохадсон, Жуманова эса португалиялик Жозефа Спайчела устидан ғалаба қозонди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, 2-тур ўйинларида Ахадхон полшалик Мичал Ракисга қарши дона сурди ва бу ўйинда дуранг қайд этилди. Дурдонага эса индонезиялик Тита Пуспитага қарши баҳсда омад кулиб боқмади ва мағлубиятга учради.
3-тур ўйинларида Кимсанбоев испаниялик Сан Хуан Сантин Ааронга қарши, Жуманова эса колумбиялик Франко Перризга қарши дона суришади.
Мусобақа 17 июлга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0