Колумнистлар

Северск ва Славянскка иттифоқдош қўшинларининг ҳужумлари шиддат билан ривожланмоқда

© Sputnik / Виктор Антонюк / Фотобанкка ўтишОсвобожденный Лисичанск возвращается к мирной жизни
Освобожденный Лисичанск возвращается к мирной жизни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украин ҳарбий тузилмалари Северскдан жанглар билан қуршаб олинишлардан қочиб шаҳар атрофларига чиқишмоқда.
Иттифоқдош қўшинлар ҳужумлари сабабли Украина Қуролли Кучлари Северск шаҳрини ташлаб кетмоқда ва Славянск йўналишига қараб чекинишмоқда. Бироқ, Славянскнинг ўзи оловли яримдоирада шимол, шарқ ва жануб томондан қуршаб олинган.
Украин кучлари Киев режимининг Ғарб қуроллари ҳамда АҚШ ленд-лизининг Донбассда самарадорлигнини намойиш этиш ниятига қарамасдан тарк этишмоқда.
Украин ҳарбий тузилмалари Северскдан жанглар билан қуршаб олинишлардан қочиб шаҳар атрофларига чиқишмоқда. Олдинга ҳаракат қилаётган рус қўшинлари ва ЛХР кучлари шимол ва жанубдан “кана”ларни ушлаб олишга ҳаракат қилмоқдалар. Северскнинг қўлдан бой берилиши УҚК учун Шимолий Донецк дарёсининг ўнг қирғоғидаги муҳим ҳудуд устидан назоратни йўқотишни ва Донбасс ҳудудидаги сўнгги мустаҳкамланган ҳудуд Славянск-Краматорскга ҳужум бошланишини англатади.
Славянскнинг шарқи ва жанубида иттифоқдош кучлар тезликда олдинга ҳаракат қилишмоқда ва аҳоли пунктларини озод қилишмоқда. Славнянск шимолида ҳар юз метр учун қаттиқ жанглар давом этаётир. Душман катта йўқотишларга дучор бўлган ва ҳудудни ушлаб туриш учун доимий равишда сафарбар қилинган захирачиларни жанг оловига ташламоқда. Украин манбаларига кўра, “маневрли мудофаа”да УҚК ҳар куни 500 гача одам йўқотяпти. Жангларда ҳалок бўлаётганларнинг аниқ рақамларини келтириш эса қийин. Россия қўшинлари Северск яқинидаги УҚК мустаҳкамланган ҳудудларни “Солнцепёк”лар ёрдамида ёқиб юборишяпти.
Артемевск шаҳри яқинида, 20 км жануброқда ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Бу ерда 12 июль куни УҚК 30-механизациялашган бригадасининг 180 нафар ҳарбий техникаси ҳаводан юқори аниқликдаги ракеталар ёрдамида йўқ қилинди. Бир кун аввал Часов Яр шаҳрида (Артемевск яқинида) УҚК 118 ҳудудий мудофаа бригадасининг 300 га яқин ҳарбий хизматчиси “Искандер”нинг аниқ зарбаси натижасида йўқ қилинди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, шахсий таркибда 70% душман тузилмалари нокаутга учраган.
Киев энди даҳшатли йўқотишларини дезертирлар ва бедарак йўқолганлар сифатида рўйхатга олиб яшира олмайди. Устига-устак президент Владимир Зеленский ҳарбийлардан барча йўналишларда қўшинларни кучайтиришни, ҳаттоки аслида кучи ва воситалари етишмаса ҳам қарши ҳужумга ўтишни талаб қилмоқда. Украинанинг асосий масхарабозига Ғарб учун навбатдаги спектакль кўрсатиб бериш сув ва ҳаводек муҳим, ҳеч бўлмаса 20 июльга- “Рамштайн” контакт гуруҳи ва бошқа мамлакатлар мудофаа вазирларининг Украинага навбатдаги қурол етказиб беришни муҳокама қиладиган онлайн -учрашувга қадар.

Бемаъни қурбонлик

Хорижий бронетехника фронтда жуда кам ҳолда учрайди. УҚК Бош штаби Россия қўшинларини юзлаб чала қуролланган захирачилар, ақл бовар қилмайдиган кузги қарши ҳужум учун куч, ҳарбий таехника тўплаш учун тўп еми билан тинкасини қуритмоқчи. Украинанинг Северск яқинидаги “маневрли мудофаа” тактикаси МОК (Россия қўшинлари орқасида) диверсон-разведка гуруҳларининг профессионал ҳаракатларига ва захирачиларнинг оммавий қурбонлик келтиришга (олдинги сафда) таянади. Бундай тактикалар ҳарбий муваффақиятни таъминлай олмайди. Технологик жиҳатдан устун бўлган иттифоқдош кучларнинг ривожланишини тўхтата олмайди ва фақат УҚК Донбассдан ташқарида муқаррар мағлубият ва қувиб чиқаришни кечиктиради.
Украин қўшинлари Северск- Артемовск- Соледар линияси бўйлаб янги фортификацион линия яратишмоқчи- бироқ бу учун ресурслар етарли эмас. Северск оператив қуршовда. Иттифоқдош кучлар Светлодарск-Артемовск автомагистралининг назорат остидаги қисмини 17 кмга кенгайтирди. Шу билан бирга, тўртта танк, ўнта “Козак” зирҳли ҳарбий техникаси, УҚКнинг 270 нафар ҳарбий хизматчиси йўқ қилинди.
Донбассда хорижий ёлланма аскарларнинг йўқотишлари сезиларли даражада ўсди: июнь ойидаги 3221 ёлланмадан бугунга келиб 2741 нафари қолган, яъни “ёввойи ғозлар” 480 нафарга камайган. 390дан ортиқ “легионерлар” йўқ қилинган, 241 нафари - Украинадан ташқарига қочган, яна 150 ёлланма аскар келиб қўшилган. Бундай динамика ҳалок бўлишни истаган хорижий ёлланмалар учун “миссия”нинг жуда тез тугашини таъминлайди. Худди аввалгидек, бунда ҳам Польша етакчилик қилмоқда- 166 ҳалок бўлган ёлланма билан.
Грузия 50 нафар “омад аскарлар”ини йўқотди, Буюк Британия- 23, Руминия- 21, Канада-15. Агар Варшава Украинадаги ҳарбийлари учун қандайдир мақом беришни истаса (Зеленский 11 июль куни Олий Радага полякларга Украинада махсус мақом берилиши қонун лойиҳасини жўнатган), Польшанинг йўқотишлари кескин ошиб кетади.
Россияга адоват кайфиятидаги мамлакатлар ҳарбий операция давом этиши ва якуни бўйича ҳеч қандай хомхаёлларга берилмаслиги керак. 11 июль куни БМТ Хавфсизлик кенгашида БМТнинг Россиядаги биринчи вакили Дмитрий Полянский Ғарбнинг қарама-қаршилигига қарамасдан Россиянинг Украинадаги махсус операцияси якунланишини яна бир бор таъкилади.
Озод этилган ҳудудлар аҳолиси (Харьков, Запорож, Херсон вилоятлари) Россияга қайтиш ниятида. Эҳтимол, бошқа вилоятлар ҳам уларнинг изидан эргашади. Одамлар танлов эркинилигини ҳис қилиши учун Владимир Путин кеча барча украин фуқароларига Россия фуқаролигини олиш тартибларини соддалаштирувчи қарор имзолади. Ва барибир махсус операциянинг мақсади- душман, нацист украин армиясини йўқ қилишдир. Кейин эса экстремистик жамоат ташкилотлари, “нацбат”ва “сектор”лар Россияга қарши ҳеч қачон қайта тиклана олмайдиган ҳуқуқий майдонни яратиш масаласи турибди.
АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий ёрдами қўғирчоқ Киев режимини абадий “жонлантириб” бера олмайди. Ҳатто New York Times ҳам бу даволатиш) Ғарбга қимматга тушаётгани, беморнинг соғайишига эга умид йўқлигини тан олмоқда. Украинадаги прокси урушга ишқибоз бўлган Вашингтон ва Брюссель эса Россия билан тўғридан тўғри термоядровий можаро домига тушиш хавфида. Кеча аҳолиси 8 миллиард кишилик чегарани босиб ўтган кўп қутбли дунё реаллигига қайтиш вақти келди. НАТО мамлакатларида инсониятнинг атиги 11% бор. Агар улар сайёрада кўпчиликнинг ҳаётини заҳарлашда давом этишса, шафқатсизларча жазоланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0