Дунёда

Шимолий Корея ДХР мустақиллигини тан олди

© Sputnik / Irina Gerashchenko / Фотобанкка ўтишФлаг Донецкой народной республики в Донецке
Флаг Донецкой народной республики в Донецке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ДХР раҳбари Денис Пушилин Шимолий Корея республиканини тан олганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. КХДР Донецк Халқ Республикасининг мустақиллигини тан олди. Бу ҳақда ДХР раҳбари Денис Пушилин маълум қилди.
"Донецк Халқ Республикасининг халқаро мақоми ва унинг давлатчилиги мустаҳкамланишда давом этмоқда. Бу дипломатиямизнинг яна бир ғалабаси”, - дея ёзди Пушилин ўзининг телеграм каналида.
Унинг сўзларига кўра, бу қарор икки республика муносабатларининг кейинги ривожланишининг замини бўлади. У Шимолий Корея халқига Донбасс аҳолисини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган.
Аввалроқ Сурия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисида қарор қилганини маълум қилган эди.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган эди.
Янгиликлар лентаси
0