Тошкентдаги университетда Карпов номидаги шахмат мактаби очилди

© Foto : Русский дом в ТашкентеАнатолий Карпов на открытии шахматной школы его имени в Ташкенте
Анатолий Карпов на открытии шахматной школы его имени в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
Мактаб очилишида таниқли гроссмейстер шахсан иштирок этди ва диплом олган битирувчиларни табриклади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) қошида Анатолий Карпов номидаги шахмат мактаби очилди. Бу ҳақда Тошкентдаги "Русский дом" матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот хизмати хабарига кўра, мактабнинг очилишида собиқ совет ва россиялик гроссмейстер шахсан иштирок этиб, университетнинг навбатдаги битирувчиларини диплом олганликлари билан табриклади.
“Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Урал давлат иқтисодиёт университети ўртасидаги ўзаро келишувлар туфайли, битирувчилар биринчи марта икки томонлама таълим олди ”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Анатолий Карпов ўн иккинчи жаҳон чемпиони ҳисобланади. У биринчи марта мазкур унвонни 1975 йилда қўлга киритди ва уни 1985 йилгача сақлаб қолди.
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) маълумотларига кўра, Карпов 1993 йилдан 1998 йилгача уч карра жаҳон чемпиони бўлган.
Янгиликлар лентаси
0