Дунёда

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси давлат тўнтаришларини тайёрлашда қатнашганини тан олди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишЭкс-советник президента США по нацбезопасности Джон Болтон
Экс-советник президента США по нацбезопасности Джон Болтон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жон Болтоннинг таъкидлашича, бу бу кўп ишни талаб қилади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон чет элларда давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганини тан олди.
Ушбу баёнот ўтган йилнинг 6 январида Капитолий яқинидаги тартибсизликлар муносабати билан Трампга нисбатан зўравонликка даъват ҳақидаги айбловлар ортидан янгради. Ўшанда сайлов натижаларидан норози бўлган собиқ президент тарафдорлари Капитолийни эгаллаб олган эди.
Болтон маълум қилишича, собиқ президент "пухта режалаштирилган давлат тўнтариши"ни амалга ошириш учун етарли даражада қобилиятли эмас.
"Бу ерда (АҚШда) эмас, бошқа мамлакатларда давлат тўнтаришларини режалаштиришда ёрдам берган одам сифатида айтаманки, бу кўп ишни талаб қилади. Трамп амалга оширган нарса бу эмас", — деди у CNN телеканали эфирида.
2021 йил 6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари, ўша пайтдаги амалдаги президент, Вашингтондаги митингдан кейин Капитолийга ҳужум уюштирди. Бу сайлов якунларини муҳокама қилаётган конгресснинг иши бир неча соатга тўхтаб қолишига олиб келди. Тартибсизликлар натижасида бир намойишчи ва полиция ходими ҳалок бўлди. Яна уч киши зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли вафот этди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини намойишчиларни конгресс биносидан ҳайдаб чиқаргандан кейин Жо Байденнинг сайловдаги ғалабаси тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0