Twitter Илон Маскни судга берди

© AFP 2023 / Patrick Pleul Генеральный директор Tesla Илон Маск на открытии производства Tesla в Грюнхайде
Генеральный директор Tesla Илон Маск на открытии производства Tesla в Грюнхайде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
Twitter америкалик тадбиркор Илон Маскни ижтимоий тармоқни сотиб олмаслик қарори туфайли судга берди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Twitter компанияси америкалик тадбиркор, “Tesla” ва “SpaceX” компаниялари раҳбари Илон Маскни ижтимоий тармоқни сотиб олмаслик қарори туфайли судга берди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Илон Маскни ижтимоий тармоқни сотиб олишга мажбурлаш учун 12 июль куни Twitter вакиллари АҚШнинг Делавер штати судига даъво вризаси юборган.
“Маскнинг хатти-ҳаракати унинг ўзи ихтиёрий равишда имзолаган мажбурий шартномадан қочишга интилаётганини ва бу жараёнда Twitter’га зарар етказмоқчи эканлигини тасдиқлайди. Twitter айбланувчининг қонунбузарликлари натижасида тузатиб бўлмайдиган зарар кўрди ва бундан кейин ҳам зарар кўради”, - дейилади суд даъвосида.
25 апрель куни Twitter раҳбарлари Илон Маскнинг ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик таклифини қабул қилганини эълон қилди. Май ойида Маск сохта аккаунтлар сонини текшириш натижаларини кутаётгани сабабли битим тўхтатилганини эълон қилди.
У ижтимоий тармоқни сотиб олишдан бош тортгач, Twitter акциялари саккиз фоизга тушиб кетди. Twitter раҳбари Брет Тейлор агар келишув амалга ошмаса, Маск компанияга 1 миллиард доллар тўлаши кераклигини айтди.
Янгиликлар лентаси
0