Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ДХРда қўлланилаётган “Ураган” тизимлари қандай ишламоқда – видео

© Sputnik / Иван РодионовБоевая работа расчетов реактивной системы залпового огня "Ураган"
Боевая работа расчетов реактивной системы залпового огня Ураган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
9К57 "Ураган" – 220 миллиметр калибрли совет залп билан ўт сотувчи реактив тизими. Ўт очишнинг максимал узоқлиги – 35 км.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Донбассдаги махсус ҳарбий операция давомида Россия Қуролли кучлари қўллаётган “Ураган” залп билан ўт сочувчи реактив тизимлари иши акс этган лавҳа пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Чоп қилинган видеода “О” (“Отважные”) гуруҳи ҳарбийлари Лисичанск учун кечган жангларда омон қолган Украина ҳарбийлари бўлинмалари чекинган Северск шаҳри ҳудудидаги украин қўшинлари позицияларига зарба бераётгани акс этган.
9К57 "Ураган" – 220 миллиметр калибрли совет залп билан ўт сочувчи реактив тизими. Ўт очишнинг максимал узоқлиги – 35 км. Совет армияси томонидан Афғонистондаги урушда, Россия армияси томонидан биринчи ва иккинчи Чечен урушларида, Жанубий Осетиядаги можарода қўлланилган. Украинадаги махсус операция давомида 9К57 "Ураган”дан жанг қилаётган ҳар икки томон фойдаланмоқда.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган. 3 июль куни Луганск халқ республикаси тўлиқ озод қилинди.
Янгиликлар лентаси
0