Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ёз чилласида кунига ўртача 2-3 литр сув ичиш лозим - эксперт

© pexels.com/Daria ShevtsovaЖенщина, держащая стакан воды
Женщина, держащая стакан воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
Ёзнинг иссиқ кунларида кўп терлаш натижасида инсон танаси кўп суюқлик йўқотади.
Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли ичимликлар билан тиклаш жуда муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги материалига асосан.
Хўш, бу борада мутахассислар қандай тавсиялар беради?
— Ёзнинг иссиқ кунларида соғлом инсон ўртача икки-уч литр суюқлик ичиши керак, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайхова. — Айниқса, бундай об-ҳавода энг яхши ичимлик тоза сувдир.
Бунда нафақат унинг миқдори, балки ҳарорати ҳам муҳим. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди.
Чанқоқ пайти яшил ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали. Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради.
Қаҳвани хуш кўрувчилар кучли жазирама пайти бу ичимликдан воз кечишлари яхшироқдир. Чунки у чанқоқни босмайди, аксинча таркибидаги кофеин қон босимини ошириб, танани сувсизлантиради.
Шунингдек, имкон қадар қадоқланган шарбатлар, ширин газли ичимликларни таомномадан чиқариб ташлаш лозим. Сабаби улар таркибидаги кўп миқдордаги шакар ва консервантлар чанқоқни янада кучайтиради.
Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир.
Бироз ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилишини эътиборга олсак, бозорларда, катта йўл четларида сотиладиган қўлбола ва яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли.
Юрак-қон томир, буйрак хасталигидан азият чекувчи инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди. Бундай беморлар шифокор назорати остида суюқлик истеъмол қилишлари лозим.
Янгиликлар лентаси
0