“Барон 2” Ўзбекистон ва Россияда кинопрокатга чиқади” – режиссёр Рустам Саъдиев

© Sputnik / В. КовреинЗрительный зал в ташкентском Доме кино.
Зрительный зал в ташкентском Доме кино. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
Кинематографияда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик борган сари ривожланиб бормоқда.
Бир нечта киномутахассислар Sputnik мухбирига бу йилги ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Янги фильмлар

Жорий йилда Кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Спутник Восток продакшн” кинокомпанияси билан реж. Элдар Салаватовнинг “Қуёш таъми” (“Солнце на вкус”), “ВЕГА” кинокомпанияси билан реж. Фарҳод Маҳмудовнинг “Парининг совғаси” (“Подарок Пери”), “Инферно” кинокомпанияси билан режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон 2” каби бадиий фильмлар суратга олинган.
© Пресс-служба агентства кинематографииПамятная тарелка со съемок фильма "Солнце на вкус"
Памятная тарелка со съемок фильма Солнце на вкус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Памятная тарелка со съемок фильма "Солнце на вкус"
“27 июндан 3 июлга қадар Тошкентда бўлиб ўтган “Ёшлар ва кино” ҳафталигида “Қуёш таъми” ва “Парининг совғаси” фильмларини премьераларини ўтказдик. Иккала фильм ҳам болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган бўлиб, саргузашт, эртак ва оилавий фентези жанрларида яратилган ва ёшлар томонидан жуда катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ўйлайманки, тажрибали россиялик киноижодкорлар билан ўзаро ҳамкорликда олинган фильмлар албатта ўз натижасини беради”, деди “Ёшлик” киностудияси директор ўринбосари, сценарист Азиз Қурбонов.
Ўзбекистонда катта шов-шувларга сабаб бўлган “Барон” кинолойиҳасининг иккинчи қисми ҳақида фильмнинг постановкачи режиссёри Рустам Саъдиев сўзлади:
© Пресс-служба агентства кинематографииПостер к кинофильму "Барон"
Постер к кинофильму Барон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Постер к кинофильму "Барон"
“Барон 2” фильми деярли тайёр, июль ойида Москва шаҳрида мутахассислар ва ОАВ вакиллари учун махсус намойиш этилади. Август ойида эса фильмни Ўзбекистон ва Россияда катта премьераси ўтказилиб, кинопрокатга чиқаришни режалаштириб турибмиз. Фильмнинг иккинчи қисми ҳам мухлислар эътиборини қозонишига ва қадрдон киноасарга айланиб қолишига ишонаман!”, деди режиссёр Рустам Саъдиев.
Олдинда Россиянинг “Лестница” кино мактаби билан ҳамкорликда “Гладиатор”, “Телекино” студияси билан “Янги Ипак йўлида. Замонавий Ўзбекистоннинг маданияти ва санъати” (“На новом шёлковом пути. Культура и искусство современного Узбекистана”) каби кинокартиналар яратилиши режалаштирилган.

Ҳужжатли кино соҳасидаги ҳамкорлик

“Ўзбекистон, Россия, Италия ва АҚШ ҳамкорлигида “Марко Полонинг Ўзбекистонга саёҳати” (“Приключения Марко Поло в Узбекистане”), “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида”, (“Культурное наследие Узбекистана в собраниях мира”), “Абу Али ибн Сино. Шарқ ва Ғарб оралиғида” (“Авиценна. Между Востоком и Западом”) каби ҳужжатли кинокартиналар суратга олинади”, дейди “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК Матбуот котиби Умида Яхшибоева.
Мазкур фильмларнинг ҳозирда режиссёрлик сценарийлари устида ишлар кетмоқда, тез орада суратга олиш ишлари бошланади ва 2023 йилнинг бошида тайёр бўлади.
“Ўзбекистон Кинематография агентлиги янги кинолойиҳалар ишлаб чиқариш, соҳада малакали кадрлар тайёрлаш ва миллий кино санъатини дунёга олиб чиқишда етакчи мамлакатлар кинокомпаниялари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйган”, дейди Агентлик Матбуот котиби Барно Ўнгбоева.
“Жорий йилда МДҲ Ижроия қўмитасида МДҲ давлатлари ва Грузиянинг етакчи киностудиялари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, “Ўзбекфильм” киноконцерни, “Мосфильм”, “Ленфильм”, “Тожикфильм” давлат муассасаси, “Беларусфильм” миллий киностудияси, Шакен Айманов номидаги “Қозоқфильм” киностудияси, “Санкт-Петербург ҳужжатли фильмлар студияси” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Грузия-Фильм” студияси, Молдова Миллий кинематография маркази, “Туркманфильм” учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликда яратиладиган янги лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланди”, дейди мутахассис.
Битта фильмда 30 га яқин ижодий жамоа ва 20 га яқин техник жамоа ишлаши мумкин. (Албатта сценарийга боғлиқ) Маълум бир лойиҳанинг якунига етгунга қадар 50 га яқин одам учун иш ўрни яратилади ва лойиҳа сметасида белгиланган “гонорар” шаклида пул тўланади.

Замонавий 3D анимацияси

Таниқли кинорежиссёр Тимур Бекмамбетов асос солган Россиянинг “Базелевс” кинокомпанияси ўзбек киноиндустриясида мутлақо янги йўналишдаги замонавий технологиялар асосида “Хўжа Насриддин” анимацион фильмини суратга олинади. Лойиҳа бюджети 150 миллиард сўмни ташкил этади.
“Мазкур анимацион фильм Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги энг катта бюджетли кинолойиҳалардан бири бўлади. Келишувга кўра, Кинематография агентлиги томонидан 7,5 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Анимацияни яратишда Ўзбекистондан ёш ижодкорлар ҳам иштирок этишади. Ҳозирда ёш мутахассислар Россиянинг замонавий 3D анимацияси бўйича ўз малакаларини оширмоқда”, деди режиссёр ва педагог Александр Гамиров.

Кино таълими соҳасидаги ҳамкорлик

Кинематография агентлиги ҳамда Россия Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилди. Дастлаб талабалар "драматургия" ва "кинопродюсерлик" йўналишларида таҳсил олган бўлса, эндиликда кино соҳасининг бошқа йўналишлари учун ҳам қабул квотавалари ажратилган.
© Пресс-служба агентства кинематографииГенеральный директор агентства кинематографии Фирдавс Абдухоликов подписал меморандум о сотрудничестве с российским кинокомпании "Спутник Восток продакшн" продюсер Александр Кессель
Генеральный директор агентства кинематографии Фирдавс Абдухоликов подписал меморандум о сотрудничестве с российским кинокомпании Спутник Восток продакшн продюсер Александр Кессель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Генеральный директор агентства кинематографии Фирдавс Абдухоликов подписал меморандум о сотрудничестве с российским кинокомпании "Спутник Восток продакшн" продюсер Александр Кессель
“2021 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти" (ВГИК) федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Айтиш жоизки, бу қарорнинг имзоланиши мамлакатимиз олий таълим тизими ва кинематография ривожида муҳим тарихий воқеа бўлди”, дейди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
Ҳозирги кунда Россия Маданият вазирлиги кўмагида, Кинематография агентлиги ҳамда Россудтурдничество ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумига мувофиқ ўзбекистонлик талабалар ВГИКда таҳсил олишмоқда. Уларнинг сарф-харажатлари, контракт тўловлари агентлик томонидан қопланиб бериляпти.
Кинематография агентлиги бош директор Фирдавс Абдухолиқов билан Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов ўртасида ҳам ҳамкорлик мемрондуми имзоланган. Унга кўра, Фарҳод Маҳмудов ВГИКда ўзбекистонлик талабалар учун актёрлик маҳоратидан дарс беради.

Кино кунлари

Янги суратга олинган фильмлар икки давлат ўртасида намойиш қилиш мақсадида мунтазам равишда Россиянинг Москва, Қозон, Санкт-Петербург шаҳарларида “Ўзбек кино кунлари” ҳамда Тошкентда “Рус кино кунлари” ўтказилиб келинади. Мазкур анъана давом этмоқда.
“Жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан таниқли киноижодкорларнинг ташрифи кутилмоқда. Жумладан, Россиядан ҳам машҳур киноюлдузлар келишади. Кинофестиваль доирасида маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, премьералар ва концерт тадбири ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирда келишувлар ва музокаралар олиб бориляпти”, дейди Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази мутахассиси Жавлон Камалов.
Икки давлат ўртасидаги кинолойиҳаларнинг яралиши ўзбек ва рус миллатлари ўртасидаги маданий ва дўстона алоқаларни кучайтиради, ижодий ҳамкорликни ривожлантириб, янги киноижодкорлар, фильмлар ва услубларни кашф этишга ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0