Колумнистлар

Байден Саудия Арабистонига йўл олди, Путин эса - Эронга

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишСамолет президента России Владимира Путина
Самолет президента России Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бугун эҳтимол Жо Байден ҳаётидаги ва бутун карьераcидаги энг муҳим ташрифни амалга оширади.
У Исроилга ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига ташриф буюради ва йўналишининг сўнгги манзили Саудия Арабистони бўлади. У ерда нафақат Ар-Риёд, балки Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг яна олти мамлакати, шунингдек, Миср, Ироқ ва Иорданиянинг таклиф этилган раҳбарлари билан музоракалар ўтказади. Яқин Шарқ бўйлаб саёҳат минтақанинг йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллардаги тақдирини белгилаб бериши мумкин. Ва, албатта глобал жараёнлар ривожига таъсир қилади. Аммо, бу ҳақида кейинроқ сўз юритамиз.
Америка Қўшма Штатлари ҳозирги кунда ёқилғи нархлари ўсиши ортидан келиб чиққан рекорд даражадаги инфляцияни бошдан кечирмоқда. Оддий америкаликларнинг эса “Путиннинг нархларни оширгани” ҳақидаги чўпчакларга ишониши қийин- амалдаги президентнинг яшил сиёсати ҳамон уларнинг ёдида. Бундан ташқари, сайловчилар Олий суднинг 40 йил давомида аборт қилиш конституциявий ҳуқуқини кафолатлаган “Роу Уэйдга қарши” суд қарорини бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан иккига бўлиниб, масалани давлат органларига қолдирди. Бунинг фонида Байденнинг жамоатчилик қўллаб-қувватлови кўрсаткичлари ҳалокатли 30% тушиб кетди. Умуман олганда, мамлакат қўрқинчли тезликда “конфедерациялашяпти”, ва демократларнинг нафақат ноябрда белгиланган конгресс оралиқ сайловларида, балки навбатдаги президентлик кампаниясида мағлуб бўлиш ҳавфи бор.
Вазиятни тўғрилаш мақсадида АҚШ президенти яқиндагина ўзи яккаламоқчи бўлган мамлакат- Саудия Арабистонига воситачи сифатида ташриф буюришга мажбур бўлди.
“Энергияга қарамлик” тақдиридан қочиб қутулиб бўлмайди, аммо Россияни яккалаш учун ҳар қандай ишга тайёр ҳам туриш керакку.
Байден жуда қаттиқ койиб турадиган Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси вақтини зое ўтказмади ва ташрифга тайёрланди- июнь сўнггида суннитлар оламининг асосий мамлакатлари Миср ва Туркияга борди. Оммавий майдонда нутқ иқтисодий ҳамкорлик ҳақида борди, аммо Америка президентининг аллақачон қолдирилган сафари олдидан минтақавий ўйинчилар ўз позицияларини мустаҳкамлаб олгани аниқ.
Ва Байден учун шундай муҳим воқеа арафасида маълум бўлдики, унинг сафаридан сўнг Владимир Путин нафақат Ражаб Тоййип Эрдоған билан музокаралар ўтказади, балки буни “Остона формати” саммитида Теҳронда амалга оширади.
Албатта, Сурия бўйича бундай юқори даражадаги музокараларни Туркиянинг у ерда - мамлакат шимолида АҚШ фаол қўллаб-қувватлаётган курд тузилмаларига қарши навбатдаги махсус операция ўтказиш режалари билан изоҳлаш мумкин. Худди шундай операция Ироқда ҳам уч ойдан бери давом этмоқда. Гарчи бу ҳудудни аслида назорат қилмасада, Дамашқ бундай қадамни ўз суверинитетининг бузилиши деб ҳисоблайди. Бу ҳудудларни Вашингтон томонидан молиялаштирадиган ва қўллаб-қувватланадиган “Сурия демократик кучлари” бошқаради. Уларнинг асоси курсдларнинг ўзини мудофаа қилиш бўлинмалари ҳисобланади. Улар Асаддан кенг автономияни талаб қилишмоқда. Анқара, ўз навбатида, Сурия шимолида 30 километрлик хавфсизлик зонаси яратмоқчи.
Мувофиқликни ҳисобга олсак, Москва ҳам, Вашингтон ҳам Анқаранинг бу режаларига салбий муносабатда экани аниқ.
АҚШ позициясини ўзгартириш учун Эрдоған Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши масаласида розилигини билдирди ва бу билан мослашувчанликни намойиш этди. Аммо президент Скандинавия демократияларини улуғвор гуманистик қадриятлардан воз кечишга мажбур қилди- улар ҳақиқатда курдларнинг Туркияга экстрадиция қилишга рози бўлишди, гарчи бир ой аввал буни ақлга сиғмайдиган ҳодса деб аташган бўлсада.
Бу билан албатта олди-берди тугаб қолмайди: Стокгольм ва Хельсинки Анқаранинг шартларига рози бўлди, аммо альянснинг Мадриддаги саммитидан сўнг ҳеч қандай экстрадиция ҳақида гап-сўз бўлмаганини айтишди. Тўғрироғи, меморандум фуқароларни экстрадиция қилиш бўйича барча сўровлар “ҳар томонлама кўриб чиқилишини кафолатлайди”, бироқ бу талабларнинг қаноатлантиришини англатмайди. Худди шундай Анқаранинг розилиги ҳам уларнинг чиндан ҳам НАТОга аъзо бўлишини билдирмайди- қарорни парламентда ратификация қилиш керак бўлади.
Энди эса Эрдоғанга Сурия бўйича режаларини Кремль билан мувофиқлаштириш керак бўлади. Масала унинг Россия иттифоқчиси ҳудудида АҚШ иттифоқчиларига қарши кураш учун нимани таклиф қилишга тайёрлигида.
Туркиянинг НАТОга аъзолигига қарамасдан, сўнгги йилларда икки мамлакатнинг алоқалари фаол ривожланяпти. Блок бирдамлигига беписандлик қилган ҳолда, Туркия анча мустақил сиёсат олиб бормоқда ва Россияга қарши санкцияларга қўшилишга қарши чиқяпти. Бироқ, Киевга ҳам дронларни етказиб беришни тўхтатаётгани йўқ.
Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар заргарлик дипломатиясини талаб қилади: иккала державанинг яқинлиги ва амбициялари туфайли қарама-қаршилик эҳтимоли жуда катта. Ғарб билан интеграциялашда давом этиш Туркиянинг Россия билан муносабатларига таъсир қилади, Эрдоғаннинг барча турк халқларини қамраб оладиган Буюк Туронни яратиш ғоялари эса Россия суверенитетини тўғридан-тўғри хавф остига қўяди. Аммо бу лойиҳа тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка олиб келадиган босқичдан ҳали узоқда. Умуман, бундай сценарий ҳар икки томон учун ўта нохуш оқибатларга олиб келади.
Шу билан бирга Россиянинг ҳам Туркиянинг ҳам ҳамкорлик майдонлари жуда кенг: иқтисодий аспектларни эътиборга олмаса ҳам, икки мамлакатга Яқин Шарқдаги барқарорлик ҳамда келишув сув ва ҳаводек зарур.
Демак, Теҳрон саммитининг бундай юқори даражада тез суръатлар билан ўтаётган музокаралари нуқтаи назаридан, бўлажак учрашувлар мавзуси фақат Сурияга қаратилади деб ишониш соддалик бўлади.
Ва айнан нима ҳақида сўз боришини билиш учун, умуман минтақага назар солиш лозим.
Афтидан, Араб-Исроил можаросидан кейин Яқин Шарқдаги энг муҳим тектоник бўлиниш Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиши мумкин. Суннитлар ва шиалар ўртасидаги қадимий диний қарама-қаршиликлар сиёсий муаммолар билан бирга бўлган: 2016 йилда мамлакатлар яна бир бор дипломатик алоқаларни тўхтатди, аммо 2021 йилдан бошлаб, диалоглар тиклаши истиқболлари сезилди.
Ва агар Россия ўз хавфсизлиги учун асосий минтақавий ўйинчилар ўртасидаги барқарор муносабатлардан манфаатдор бўлса- (чунки Яқин Шарқда бошқа ИШИД пайдо бўлиш хавфи доимо бор), АҚШ учун эса минтақадаги тинчлик қулай нархларда нефтьга эга бўлмагани учун керак. Бунинг учун тинчлик шарт эмас, шунчаки конларни назорат қилиш кифоя- Сурия мисоли ҳаммага маълум. Аммо, Ар-Риёднинг Теҳрон билан Москва воситачилигида ярашуви эса АҚШнинг Россияни яккалаб қўйиш ва “цивилизациялашган дунёни арзон ёқилғи билан таъминлаш”даги уринишларини чиппакка чиқаради.
Янгиликлар лентаси
0