Жамият

БМТ Бош Ассамблеяси Бухоро декларациясини расмий ҳужжат сифатида тан олди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтиш70-я сессия Генеральной Ассамблеи ООН
70-я сессия Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳужжат БМТнинг олтита расмий тилига – инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди.
16-20 май кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми иштирокчилари томонидан қабул қилинган Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида эътироф этилди.
Ҳужжат БМТнинг олтита расмий тилига – инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилинди. У БМТнинг барча аъзо давлатлари, ихтисослашган муассасаларига тарқатилган.
Таъкидланишича, ҳужжат “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми натижаси бўлди. Унда тадбир иштирокчилари эътиқод эркинлиги ҳуқуқига алоҳида эътибор қаратишди.
Улар диний эркинликни чеклашдан фақат хавфсизлик, жамоат тартиби, саломатлик ва маънавий-ахлоқий меъёрларни таъминлаш учун фойдаланиш мумкинлигини қайд этишди.
Шу билан бирга, ҳужжатда оммавий ахборот воситалари ва интернетда диний муросасизлик ва камситиш тарғиботига йўл қўймаслик зарурлиги белгилаб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Бош Ассамблеяси Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллаганди.
Янгиликлар лентаси
0