Колумнистлар

“Бу ҳали ҳаммаси эмас”: евро ва долларга нима бўлади?

© Sputnik / Нина ЗотинаДенежные купюры: евро и США.
Денежные купюры: евро и США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳатто инқирозли 2008 йилда ҳам евро доллардан 1,6 баробар қиммат бўлган. Ҳозир эса- тенгма- тенг.
20 йил деганда илк маротаба евро доллар билан тенглашди. Рекорд даражадаги инфляцияга секин муносабат билдираётган Европа Марказий Банки сусткашлик кўрсатмоқда. Таҳлилчиларнинг прогноз қилишича, Россия энергоманбаларининг камайиши ЕИ учун узоқ муддатли ва кенг кўламли рецессияга сабаб бўлади. Инвесторлар ишончсизлик кайфиятида. Устига устак, евро заҳира валютаси мақомини йўқотиши хавфи бор.

Йигирма йилликдаги минимум

Ҳатто инқирозли 2008 йилда ҳам евро доллардан 1,6 баробар қиммат бўлган. Ҳозир эса- тенгма- тенг.
Экспертларнинг таъкидлашича, АҚШ Федерал Заҳира Тизими ва Европа Марказий Банкининг сиёсати кескин фарқ қиляпти. Америка регулятори бу йили базавий ставкани уч марта ошириб, 1,5- 1,75 % га етди. Европада бу кўрсаткич ҳамон салбий- минус 0,5. Европа Марказий Банки иқтисодга ликвидлик киритишда давом этиб, пул-кредит сиёсатни кучайтиришга шошилаётгани йўқ. АҚШ Федерал Заҳира Тизими эса аксинча, тажовузкор ҳаракат қилмоқда, бу эса еврога босим ўтказяпти.
Натижа - АҚШ ғазначилик облигацияларининг даромадлилиги Эски Дунё қарзидан юқори. “Американинг иқтисодиёти, бошқа мамлакатларникига қараганда яхшироқ ишламоқда. Боз устига мудофаа активи сифатида долларга талаб ортиб боряпти. Геосиёсий можаролар, глобал ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи секинлашганда ва энергия, озиқ-овқат инқирози хавфи ортиши сабабли ҳар доим шундай бўлади”, - дейди TeleTrade ахборот- таҳлилий маркази бош иқтисодчиси Марк Гойхман.
Ҳаммадан кўп Европа Россия нефти ва газига қўлланилган эмбаргодан азият чекмоқда.
Июнь ойида евроҳудудда йиллик инфляция стратегик ҳисоб-китоблар тарихидаги рекорд - 8,5 фоиздан ошди. Асосий ҳисса энергия тарифлари томонидан қўшилган- деярли 42%. Озиқ-овқат маҳсулотлари- 8,9, саноат товарлари - 4,3. Айниқса, углеводородларга қарам бўлган Болтиқбўйи мамлакатларида нархлар энг кўп кўтарилган.
Ёқилғи ва қишлоқ хўжалиги хомашёси нархи ошиши минтақа иқтисодиётига путур етказаётир. Устига устак- қочқинлар, Россияга экспорт қисқариши. “Энергия инқорози фонида евроҳудудда яқинлашиб келаётган рецессия қўрқуви туфайли евронинг қулаши тезлашди. Бундан ташқари, Европа Марказий Банкининг ҳаракатсизлиги бозор ўйинчилари узоқ позициядан қочишга мажбур қилди”,- дейди BitRiver молиявий таҳлилчиси Владислав Антонов.
“Евроҳуддудга қарши пул тикманг”, - деб инвесторларга мурожаат қилди Европа Марказий Банкининг собиқ президенти Жан-Клод Трише. Охирги маротаба айнан унинг раҳбарлигида - 2011й йилда ставка оширилган эди.
Санкциялар, логистика муаммолари алангага ёғ сепгандек. Бунга АҚШга қараганда Европа заифроқ. Яна нефть ва газ нархининг кўтарилиши туфайли пайдо бўлган рекорд савдо танқислиги ҳам таъсир қилмоқда.
Таҳлилчилар евронинг долларга нисбатан янада заифлашишини ва иккисининг паритетдан ҳам пастроқ қолишини прогноз қилишяпти. Евронинг арзонлиги -уни сотиб олишда фойда. Зарари- инвестиция қилишда қийинчиликлар. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, дўстона бўлмаган мамлакатлар валюталарини сотиб олиш хавфли. Амалга ошириш қийин, янги санкциялар ҳам қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, банклар ҳисоб-варақаларида хизмат кўрсатиш учун тўлов ундиради. Европа Иттифоқи дуч келган зарбалар ва Европа Марказий Банкининг юмшоқ монетар сиёсати Европа иқтисодиёти ва валютасига яна узоқ вақт давомида босим ўтказишда давом этади.

“Тайёр эмасмиз”

Федерал Заҳира Тизими ставкасини ошириш даври тугаши ва Европа Марказий Банки пул-кредит сиёсатини кучайтиришга ҳаракат қилгандагина вазият ўзгаради. Аммо, асосийси, нефть ва газ нархи барқарорлишиши керак.
Бу пайтда эса бир мегаватт/соат эстонияликлар учун аллақачон 400 евро бўлди. Немислар учун- 300, французлар учун октябрь-декабрь фючерс бўйича деярли 800. Ҳозирги экстремал широитда европаликлар “яшил” режаларидан воз кечишга мажбур. Улар “ифлос” ёқилғига, хусусан, кўмирга қайтишмоқда.
Аксилроссия санкцияларининг зарарини Энергия лоббиси ҳам аста-секин англаб етмоқда. Хусусан, Австрия Саноат палатаси президенти Харальд Марер бундай сиёсатни “охиригача ўйланмаган ва зарарли” деб атади. Унинг сўзларига кўра, евробюрократлар бу учун аҳоли қанча тўлаш кераклигини унутиб қўйган.
Айниқса, кўк ёқилғи нархи чўнтакларга оғир ботмоқда. Уч ой ичида ICE биржасида август фючерслари 77,7 фоизга ўсди. Асосий сабаб - Россиядан етказиб беришнинг қисқариши. “Европага борадиган бешта йўналишдан бири “Шимолий оқим” ишлайди, шунда ҳам унинг қувватининг учдан бирида ишлайди.” OPAL қувурининг Польша қисми, “Турк оқими”, Украина ГТСи минимал даражада чиқаради. Ямал-Европа эса Россиянинг қарши санкциялари остида”,- - дейди, AMarkets таҳлилий бўлими раҳбари Артем Деев.
Бундан ташқари, Канада ҳамон “Шимолий Оқим” газ компрессорли турбиналарни таъмирдан кейин қайтариб бермаган. Натижада қувват 60 % га камайган. Бундан ташқари, июль ойининг иккинчи ўн кунлигида режалаштирилган профилактик тўхтатиб туриш ҳам. Ва ҳаммаси куз-қиш даври учун Европа омборларига қуйиш билан мос келди. Натижада котировкалар нархи яна кескин ошди.
Канада 8 июлда турбиналарни етказиб беришга ваъда бергани ва “Шимолий оқим” бўйича режалаштирилган ишлар 21-дан кейин якунланиши ҳақидаги хабарлардан сўнг, нархлар бироз пасайди.
Бироқ, кўк ёқилғи ҳамон жуда қиммат. Баъзи мамлакатлар рублда тўлашдан бош тортганлиги сабабли Россиядан импорт камайди. “Бундай шароитда европаликлар энергияни тежашга, муқобил етказиб берувчилар ва бошқа ёқилғи турларини излашга мажбур бўлади”, - таъкидлайди Деев.
Европанинг Америка суюлтирилган газларига бўлган умиди ижобат бўлмади: танкерлар етарли эмас- улар узоқ муддатга бошқа йўналишларга, асосан, Осиёга ижарага берилади.
“Европадаги ер ости газ омборларининг 60% дан ками тўлган. Иш тартиби эса 1 нобярга келиб 80%ни талаб қилади. Буни бажариш жуда қийин бўлади. Агар бажарилмаса, Европа Иттифоқидаги кўк ёқилғи февралгача тугайди”, - деб огоҳлантирди эксперт.
Таҳлилчилар Европада табиий газ нархининг янада ошиши ва бунинг натижасида коммунал хизматлар ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилишини айтишмоқда.

Мавзуга оид:

Доллар ва евро курслари Москва биржасида тенглашди
Медведев йиғилган пулларни рублда сақлашни маслаҳат берди
Доллар беш рублдан: Россия глобал инфляциядан ўзини қандай ҳимоя қилмоқда?
Янгиликлар лентаси
0