Жамият

Бухорода фуқаро хонадонига антиқа қуш кириб қолди

© Бухоро вилояти Экология бошқармаси Бухорода фуқаро хонадонига антиқа қуш кириб қолди
Бухорода фуқаро хонадонига антиқа қуш кириб қолди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хонадон кўздан кечирилганда, ноёб қуш Қизил китобга киритилганлиги маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Бухородаги хонадонларнинг бирига кириб қолган йўрға тувалоқ табиат қўйнига қўйиб юборилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, 14 июль куни Жондор туманида яшовчи фуқаро туман Экология бўлимига телефон орқали мурожаат этиб, хонадонига антиқа қуш кириб қолганлиги тўғрисида хабар берган.
“Экология инспекторлари тезкорлик билан айтилган манзилга етиб боришди ва ушбу ноёб қуш Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқ эканлигини аниқлашди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, йўрға тувалоқнинг ҳолати кўздан кечирилиб, унинг соғлом экани маълум бўлган.
Шундан сўнг, у Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари билан ҳамкорликда табиат қўйнига қўйиб юборилди.
Янгиликлар лентаси
0