Дунёда

Эстония бош вазири истеъфога чиқди

© AFP 2022 / KENZO TRIBOUILLARDКая Каллас, премьер - министр Эстонии
Кая Каллас, премьер - министр Эстонии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кая Каллас билан бирга бутун ҳукумат истеъфога чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Эстония Бош вазири Кая Каллас ўз лавозимини тарк этиш қарорини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Беларус Эстония ҳукумати матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, бугун эрталаб бош вазир Кая Каллас ҳукуматга ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиши ҳақидаги қарорини расман маълум қилган.
Каллас билан бирга мамлакат вазирлар маҳкамасининг барча аъзолари истеъфога чиқади.
Каллас таклифига кўра, 15 июль куни парламент фавқулодда йиғилиш ўтказади. Унда амалдаги бош вазир депутатлардан янги ҳукуматни шакиллантиришда унга ишонишни сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, Кая Каллас ўтган йилдан бери Эстония бош вазири лавозимида ўз фаолиятини олиб бораётганди.
Янгиликлар лентаси
0