ЖССТ дунё мамлакатларини ниқоб режимини қайтаришга чақирди

© pixabay.com/nastya_geppМедицинский градусник и защитная маска, архивное фото.
Медицинский градусник и защитная маска, архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
Дунё мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани сабаб ЖССТ ниқоб тақиб юришни зарурлигини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёнинг барча мамлакатларини ниқоб режими ва COVID-19 тарқалишига қарши бошқа усулларни қайтаришга чақиради. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус пандемияга қарши курашишга бағишланган мажлисда маълум қилди.
Таъкидланишича, одамлар яна ниқиб тақиб юришлари, ҳукуматлар эса фуқароларни оммавий равишдан COVID-19га тестдан ўтказиш амалиётига қайтишлари керак.
“Мен COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари сони ўсишда давом этаётганидан хавотирдаман”, - деган Гебрейесус. Унинг сўзларидан Sky News телеканали иқтибос келтирган.
У касалланиш сони ортиб бориши соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларига қўшимча юкламанини келтириб чиқаришини қайд этган.
ЖССТ пандемия якунламагани, бироқ унинг хусусияти ўзгараётганидан огоҳлантирган. Ташкилот маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланиш камида 110 та мамлакатда ортиб бормоқда. Бу омикрон штамининг BА.4 ва BА.5 субвариатлари кенг тарқалиётгани билан изоҳланади.
ЖССТ экспертлари ёзда Европа кўп мамлакатлар деярли барча коронавирус чекловларини бекор қилганлари сабаб вирус тарқалиши даражаси сезиларли ўсади деб ҳисоблашмоқда. Осиё, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқда ҳам эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фуқароларга 1 мартдан очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилган. Одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилган. Соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимларининг, улар коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъи назар, ниқоб тақиши талаби сақлаб қолинган.
Янгиликлар лентаси
0