Сиёсат

Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

© Правительство Кыргызской РеспубликиПремьер-министр Кыргызстана Улукбек Марипов прибыл с рабочей поездкой в Республику Узбекистан
Премьер-министр Кыргызстана Улукбек Марипов прибыл с рабочей поездкой в Республику Узбекистан

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Владимир Норов ва Жээнбек Кулубаев телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Чоршанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар бўлажак турли даражадаги икки ва кўп томонлама учрашувларга тайёргарлик кўриш борасида кенг қамровли ва пухта ишларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0