Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсатгичи 99 фоизга етди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишЛечение пациентов с Covid-19 в больнице
Лечение пациентов с Covid-19 в больнице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
13 июль куни “COVID-19”дан соғайганлар касалланганлар сонидан кўп бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 92 нафарга тенг бўлди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, 13 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар касалланганлар сонидан кўп бўлган.

Ҳозирда касалликдан соғайганлар жами 238891 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча кун давомида тузалган беморлар:
Андижон вилоятида 3 нафар,
Бухоро вилоятида 6 нафар,
Жиззах вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 18 нафар,
Наманган вилоятида 10 нафар,
Самарқанд вилоятида 12 нафар,
Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
Фарғона вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 7 нафар,
Тошкент шаҳрида 23 нафар.
Шу куннинг ўзида 71 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳозирда уларнинг умумий сони 241953 нафарга тенг.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
4 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
6 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
7 нафари Хоразм вилоятида,
5 нафари Тошкент вилоятида,
17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0