Ўзбекистонда рекорд даражадаги жазирама кутилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровПикничок и зона отдыха в одном из городских фонтанов столицы
Пикничок и зона отдыха в одном из городских фонтанов столицы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
17-22 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +47 даражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 17-22 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +44...+47 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +44...+47 даражагача;
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +42...+45 даражагача;
Фарғона водийси вилоятларида +41...+43 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, Тошкент вилояти учун +45 даражалик иссиқ ҳарорат кутилмаси бу мутлақ рекорд иссиқлик қийматидир.
Тошкент шаҳрида мутлақ энг юқори ҳарорат +44,6 даражага етган. Агарда мазкур кутилажак ва давомли иссиқлик тўлқини Тошкентда +45 даражалик иссиқликни тақдим этса, шубҳасиз, рекорд янгиланади.
Янгиликлар лентаси
0