Росэнергоатом Ўзбекистон учун мутахассисларни тайёрлашда ёрдам беради

© Фото: УзатомАгентство "Узатом", Росэнергоатом и Техническая академия Росатома подписали меморандум о взаимопонимании
Агентство Узатом, Росэнергоатом и Техническая академия Росатома подписали меморандум о взаимопонимании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
“Ўзатом” “Росэнергоатом концерни” ва “Росатом техника академияси” билан меморандум имзолади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (“Ўзатом”), “Росэнергоатом концерни” ва “Росатом техника академияси” ўртасида ўзаро англашилув меморандуми имзоланди.
Таъкидланишича, мазкур ҳамкорликнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш ва кенг оммани ядровий технологиялар ва улар билан боғлиқ янгиликлар билан яқиндан таништиришдан иборат.
Битим Ўзбекистонда малакали ўқитувчиларни тайёрлаш, Россия АЭСларининг махсус ўқув марказларида амалиёт ўташни ташкил этишни назарда тутади.
Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар Россия атом электр станцияларига техник сайёҳатлар уюштиришлари ва кенг миқёсдаги симулятор ҳамда лабораторияларга ташриф буюришлари мумкин.
Меморандумда ўзбекистонлик мутахассисларнинг МАГАТЭ ва Росатом техник академиясининг биргаликда амалга ошираётган лойиҳаларида иштирок этиш масалалари ҳам кўзда тутилган.
Хабарда бу ҳамкорлик Ўзбекистонга Росатом Техника академиясидан мамлакат ядро дастурининг барча босқичлари учун мутахассислар тайёрлашда эксперт ёрдамини олиш имконини бериши қайд этилган.
Меморандум доирасида август ойида ўзбекистонлик мутахассислар Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МАГАТЭнинг тадқиқот реакторлари бўйича мактабида иштирок этишади.
Маълумот учун, "Росатом" иштирокида Жиззах вилоятида АЭС қуриш 2022 йилда бошланиши режалаштирилган. Уни ишга тушириш 2030 йилга мўлжалланган. "Росатом" давлат корпорацияси томонидан Ўзбекистонда "3+" авлодига мансуб 2та ВВЭР-1200 реакторига эга бўлган АЭС қуриш назарда тутилган.
"Ядровий" карьера: Ўзбекистонда бўлажак атомчилар учун қандай шароитлар яратилмоқда?
Янгиликлар лентаси
0