Дунёда

“The Hill” махсус операциядан кейин Путиннинг учта эҳтимолий ҳаракатини башорат қилди

© POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в шестом Каспийском саммите
Президент РФ В. Путин принял участие в шестом Каспийском саммите - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“The Hill” газетасининг ёзишича, Украинадаги махсус операциядан сўнг Россия президенти Владимир Путиннинг олдида учта йўл бор.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Украинадаги махсус ҳарбий операция якунлангач, Россия президенти Владимир Путиннинг олдида учта вариант бор, деб ёзади “The Hill” нашри.
“Россия раҳбари ҳарбий кампания бошлаши ёки БМТга муқобил яратишга ҳаракат қилиши мумкин. Учинчи вариант — мамлакат ичидаги ҳокимиятни мустаҳкамлаш”, - дейди Балтимор (АҚШ) университети профессори Дэвид Лингельбах.
Шу билан бирга, муаллиф Путиннинг позицияси кучли эканини қайд этган.
“Украинадаги махсус операция яхши ўтмоқда ва рубль 2020 йил февралидан бери ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкамланди”, - деди у.
Лингельбах президент рейтингининг барқарор ўсиб бораётганига ҳам эътибор қаратди.
“Россия жамоатчилиги назарида (Путиндан бошқа — тахминий таҳр.) Россияни кучлироқ қила оладиган ҳеч ким йўқ”, деб хулоса қилган муаллиф.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Янгиликлар лентаси
0