Тошкент вилоятида чойхонада сақланаётган тулки табиатга қўйиб юборилди - видео

© Foto : Chornobyl Radiation and Ecological Biosphere ReserveЛиса в зоне отчуждения Чернобыльской АЭС
Лиса в зоне отчуждения Чернобыльской АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
Қафасда сақланаётган жонивор ҳақидаги маълумот келиб тушгач, вазиятни Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари тезкорлик билан ўрганишган.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида жойлашган чойхонада сақланаётган тулки табиат қўйнига қўйиб юборилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Товоқсой ҳудуди "Хон балиқ" чойхонасида бир дона тулки қафасда сақланаётганлиги акс этган видео хабар тарқалганди.
Вилоят Экология бошқармаси ходимлари бу ҳолатни тезкорлик билан ўрганишган. Ўрганишлар натижасида мазкур ҳудудда ҳақиқатдан ҳам бир дона тулки сақланаётганлиги аниқланган.
Кейин бу жонивор Бўстонлиқ тумани “Чимбойлик” МФЙ ҳудудидаги Ўрмон хўжалигига қарашли яшил табиат қўйнига қўйиб юборилган.
Янгиликлар лентаси
0