Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Астрономлар узоқ галактикадан ноодатий радио сигнал олишди

© Foto : NASA/ESA/Hubble SM4 ERO TeamПланетарная туманность NGC 6302 Жук
Планетарная туманность NGC 6302 Жук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ноодатий сигнал тахминан уч сония давом этган. Олимлар ҳозирча бундай сигнал қаердан келаётганини аниқлашгани йўқ.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Массачусетс технология университети астрономлари коинотдан ноодатий FRB радио сигналини аниқлашди. Бу ҳақида “Gazeta.ru” Nature журналига таяниб хабар берди.
FRB - келиб чиқиши номаълум астрофизик радиотўлқинларининг жуда кучли портлаши, одатда бир неча миллисекунддан ошмайди.
Бироқ, олимлар томонидан қайд этилган FRB 20191221А сигнали уч сониягача давом этган.
Радио тўлқинларининг ҳар 0,2 сонияда портлашлари - унинг энг давомийлиги ва тез-тез такрорланишини таъминлайди
Олимлар бундай сигнални нима чиқараётганини аниқлашгани йўқ.
Эҳтимол, у нейтрон юлдузидан - радиопульсар ёки магнетардан келиб чиқиши мумкин.
Астрономларнинг фикрича, бу сигнал коинотнинг кенгайиш тезлигини ўлчаш учун ишлатилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0